logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

“The Telegraph” “Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 11 сабаб” мақоласини чоп этди

“The Telegraph” “Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 11 сабаб” мақоласини чоп этди

09/06/2016 16:53

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Британиянинг “The Telegraph” нашри “Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 11 сабаб” номли мақоласини чоп этди.

Нашрнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда Буюк Ипак йўлининг 3 та энг муҳим - Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари жойлашган.

Нашрнинг қайд этишича, мазкур шаҳарлар савдогарларнинг тўхташлари учун муҳим шаҳарлар эди. Ҳозирда ўша даврнинг барча ёдгорликлари қайта таъмирдан чиқарилган.

“The Telegraph” нашри Ўзбекистон пойтахти Тошкент тўғрисида ҳам сўз юритади. Жумладан, 1966-йили бўлган кучли зилзилада Тошкент деярли тўлиқ бузилгани, аммо тезда яна ўзини тиклаб олиб, қайтадан қурилгани қайд этилган.

Хива – очиқ осмон остидаги шаҳар-музей ҳисобланиб, ЮНЕСКО томонидан ҳимояга олинган. Нашрнинг қайд этишича, шаҳар 6-асрда ташкил этилган бўлиб, Буюк Ипак йўлининг савдо шаҳри сифатида гуллаб-яшнаган.

“The Telegraph”нинг таъкидлашича, Ўзбекистон сайёҳлар учун хавфсиз мамлакат ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон савдо-сотиқни амалга ошириш учун ҳам қулайдир. Бу ерда сайёҳлар қўлда ясалган керамик идишларни, заргарлик ишларини, ипак материалларини ва миниатюраларни атиги бир неча долларга сотиб олишлари мумкин.

Мақола муаллифи сайёҳларга албатта лағмон ва норин, шунингдек жиз таомидан татиб кўришни маслаҳат беради. Ҳар бир ҳудуд энг яхши палов мақомини олиш учун курашади, аммо ҳақиқатда ҳамма жойда паловнинг таъми бир, таъкидлайди нашр.

Оҳирги янгиликлар

Қозоғистон делегацияси Эшонобод қишлоғида меҳмон бўлди

20/01/2021Батафсил

Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси

20/01/2021Батафсил

ФАО Бухоро вилояти аҳолисига 20 та кичик иссиқхонани беғараз тақдим этди

19/01/2021Батафсил

МБ валюта курслари 19/01/2021

$ 1 10500.81 +0.264%
€ 1 12682.88 -0.885%
₽ 1 142.66 +0.970%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+