O‘zbekiston Iqtisod Moliya Texnologiyalar Madaniyat Sport Turizm Dunyo Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Iqtisod

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Мисрга иш сафари уюштирмоқда

Dilafro'z Niyazova · 03.09.2026 · 13:00 · 23 views
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Мисрга иш сафари уюштирмоқда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Мисрга иш сафари уюштирмоқда / Foto: UzDaily.

Toshkent, O’zbekiston (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маҳаллий тадбиркорлар учун Миср Араб Республикасига бизнес сафар ва тажриба алмашиш дастурини ташкил этмоқда. Сафар 15–20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Иштирокчилар Миср иқтисодиётининг турли тармоқларида қўлланилаётган илғор технологиялар ва амалий ечимлар билан танишиш, шунингдек, улардан Ўзбекистонда фойдаланиш имкониятларини ўрганишлари мумкин.

Сафар дастуридан қишлоқ хўжалигида замонавий технологиялар ва янги ерларни ўзлаштириш усулларини ўрганиш ҳам ўрин олган.

Тадбиркорлар сувни тежовчи суғориш тизимлари, қуёш энергетикаси ҳамда замонавий энергетика технологиялари соҳасидаги ечимлар билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлади.

Дастурнинг алоҳида йўналиши чорвачилик ва озуқа ишлаб чиқаришга бағишланган. Иштирокчилар Мисрда қўлланилаётган технологиялар ва тегишли ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш ёндашувларини ўрганишлари мумкин.

Бундан ташқари, сафар доирасида заводлар, ишлаб чиқариш корхоналари ва фермер хўжаликларига ташриф буюриш режалаштирилган. Бу тадбиркорларга уларнинг фаолияти билан бевосита танишиш ва хорижий амалий тажрибани ўзлаштириш имконини беради.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таъкидлашича, сафар тадбиркорлар учун замонавий ечимлар билан танишиш, янги тажриба орттириш ва уларни ўз бизнесида қўллаш вариантларини кўриб чиқиш имконияти бўлади.