O‘zbekiston Iqtisod Moliya Texnologiyalar Madaniyat Sport Turizm Dunyo Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
O‘zbekiston

Ўзбекистоннинг икки лойиҳаси Shortlist Zero Project сараловига кирди

Dilafro'z Niyazova · 03.09.2026 · 13:15 · 28 views
Ўзбекистоннинг икки лойиҳаси Shortlist Zero Project сараловига кирди
Ўзбекистоннинг икки лойиҳаси Shortlist Zero Project сараловига кирди / Foto: UzDaily.

Toshkent, O’zbekiston (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг икки лойиҳаси ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг инклюзиясини таъминлашга бағишланган халқаро Zero Project Awards 2027 мукофотининг Shortlist рўйхатига кирди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бу йил мукофот учун 94 та давлатдан 615 та лойиҳа тақдим этилди. Халқаро экспертлар баҳолаши натижаларига кўра, Агентликнинг икки ташаббуси саралашнинг кейинги босқичига йўл олди.

Биринчи лойиҳа — «Фаол ҳаёт сари қадам» бўлиб, ваучерлар асосида ижтимоий хизматлар кўрсатиш миллий тизимини яратишни назарда тутади.

Иккинчи лойиҳа — Smart Voucher Ecosystem бўлиб, ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлаш учун мўлжалланган инновацион ваучер тизимидир.

Лойиҳаларнинг Shortlist рўйхатига киритилиши Ўзбекистонда инклюзив муҳитни ривожлантириш ва ногиронлиги бўлган шахслар учун имкониятларни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар халқаро даражада эътироф этилганидан далолат беради.

Кейинги босқичда лойиҳалар қўшимча экспертлар овоз беришида иштирок этади. Zero Project Awards 2027 ғолибларини 2026 йил 3 декабрь куни эълон қилиш режалаштирилган.

Shortlist рўйхатига кирган лойиҳалар, шунингдек, 2027 йил 10–12 февраль кунлари Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган Zero Project Conference 2027 конференциясига таклиф этилди.