O‘zbekiston Iqtisod Moliya Texnologiyalar Madaniyat Sport Turizm Dunyo Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Iqtisod

Хоразм вилоятига 30 та янги автобус етказиб берилди

Dilafro'z Niyazova · 03.09.2026 · 14:00 · 30 views
Хоразм вилоятига 30 та янги автобус етказиб берилди
Хоразм вилоятига 30 та янги автобус етказиб берилди / Foto: Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Toshkent, O’zbekiston (UzDaily.uz) — Хоразм вилоятига «Bunyod yo'lovchi tashish» МЧЖ томонидан харид қилинган 30 та замонавий ZHONGTONG русумли автобус етказиб берилди.

2026 йил бошидан буён вилоятга етказиб берилган янги автобусларнинг умумий сони 90 тага етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

Янги автобуслар яқин кунларда Урганч шаҳрининг ички автобус йўналишларига чиқарилиши режалаштирилган.

Йўловчи ташиш хизматлари брутто-контракт асосида ташкил этилади.

Автобуслар паркини янгилаш ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш ва ҳаракат таркибини модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида олиб борилмоқда.

Янги автобусларни йўналишларга чиқариш йўловчи ташишда қулайлик ва хавфсизликни ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда жамоат транспорти тизими самарадорлигини ошириш имконини бериши кутилмоқда.