Бу йил лицей ва коллежларга 476 мингдан ортиқ ўғил-қизлар киришади
30/05/2016 12:21
Бу йил лицей ва коллежларга 476 мингдан ортиқ ўғил-қизлар киришади
30/05/2016 12:21
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 25-май куни Ўзбекистондаги мактабларнинг 9-синфларида ўқиётган 477 мингга яқин ўғил-қизлар учун “Сўнгги қўнғироқ” жаранглади.
Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизматининг маълумотларига кўра, бу йил мактабни 476 минг 616 нафар ўғил-қизлар битиришган.
Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда болаларнинг келгусида қайси коллеж ёки лицейда таҳсилни давом эттиришини мукаммал ўрганиш мақсадида махсус сўровномалар ўтказилди. Унга кўра ўқувчиларнинг 42 870 нафари (9%) академик лицейларда, 433 738 нафари (91%) касб-ҳунар коллежларида ўқиш истакларини билдиришган.
9-синф битирувчилари учун “Мен танлаган касбни-келажак ҳаётимдаги ўрни” мавзусида иншолар танлови, “Касблар фестивали”, “Очиқ эшиклар куни”да ўзи яшаб турган ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари, фермер хўжаликлари, таълим муассасаларига саёҳат ва экскурсиялар ташкил этилди.
Telegram- !
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |