logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди Хитойдаги ватандошлар нигоҳида

Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди Хитойдаги ватандошлар нигоҳида

10/02/2022 20:20

Хорижда яшаб, таҳсил олаётган Ўзбекистон ёшлари ва ватандошлар билан доимий ишлаш Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси диққат марказида бўлиб келмоқда. Давлатимиз Раҳбари томонидан уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотларни етказиб туриш Элчихонанинг устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Мазкур доирада 10 февраль куни Элчихона томонидан буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ва давлат арбоби, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан учрашув ўтказилди.

Онлайн шаклда ташкил этилган учрашувда Элчихона ходимлари, Хитойдаги ватандошларимиз ва олий ўқув юртларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба ёшлар иштирок этди.

Иштирокчиларга буюк аждодларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг серқирра ижоди ва ҳаёти, улар ёзиб қолдирган бебаҳо асарлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ижодларида халқнинг фаровонлиги, миллат улуғлиги, меҳр-муҳаббат, таълим-тарбия ва, албатта, имл ўрганишга бўлган эътиборга тўла, бутун дунё тан олган мутафаккир олимларимиз ижодини ўрганишга бўлган қизиқиш, уларнинг асарларини турли хорижий тилларга таржима қилиш ва келгуси авлодларга етказиш долзарб аҳамиётга эга эканлиги таъкидланди.

Тадбирда, шунингдек мамлакатимизда сўнгги йилларда Давлатимиз Раҳбари томонидан ўзбек тилини ўрганиш, уни ҳар томонлама асраб авайлаш ва тараққий эттиришга бўлган эътибор, мамлакат миқёсида олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди, Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили адабиёти ва фольклори институти мутахассислари томонидан чоп этилган беш жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоби тақдим этилди.

2021-2022 ўқув йилларидан бошлаб Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети хорижликлар ва чет элда истиқомат қилаётган Ватандошларни олий таълим билан қамраб олиш мақсадида “Ўзбек тили ва адабиёти” ихтисослиги бўйича бакалавриат ва магистратура йўналишида масофавий таълимни йўлга қўйганлиги айтиб ўтилди.

Тадбир сўнггида консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича ватандошлар кўтарган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.

Дилдора Исмаилова, Пекин тиллар ва адабиёт университетининг олий таржимонлик факультети магистратура босқичи талабаси:

- Буюк шоир Алишер Навоий ҳақида сўз юритар эканмиз, шуни таъкидлашни истардимки, бу инсонни дунёда танимаган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Унинг ғазаллари ва шеърлари ҳар биримизнинг ёдимизда.

Хитойда Алишер Навоийга бўлган қизиқиш жуда катта. Бунинг исботи 2017 йилда Шанхай университетида аждодимиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида унинг хайкали ўрнатилган ва у ерда ўзбек халқининг бой маданияти ва анъаналарига бағишлаб турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Хитойнинг илмий ва академик доиралари вакиллари Алишер Навоий асарларини чуқур ўрганишга катта эътибор қаратади. Шу ўринда айтиш керакки, Элчихона кўмагида ҳам Навоий ижодига тегишли бўлган кўпгина асарлар хитой тилига таржима қилинган. Жумладан, хитойлик шеърият иҳлосмандлари севиб мутоала қиладиган “Фарҳод ва Ширин ” асари.

Гульнора Самиева, ХХР Хэнань провинцияси Пингдингшан шаҳри “Канада - Хитой халаро мактабида” инглиз тили ўқитувчиси:

- Авваломбор бундай тадбирни ўтказилётганлигидан жуда хурсандман, чунки узоқ йиллар давомида хорижда яшаётган биз ватандошлар учун бу яна бир бор тарихимиз ва маданиятимизни эслаш, дилдаги сўзлар билан ўртоқлашишга имкон беради. 

Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганар эканман уларда тилга, таълимга ва илм олишга бўлган эътибор катта аҳамият касб этганини кўрдим. Ҳар гал уларнинг асарларини ўқир эканман ўзимда катта руҳий таъсир сезаман, аждодларимизга бўлган ҳурматим янада ошади. 

Айтиш керак, Ватандан узоқда меҳнат қилаётган, илм ўрганаётган ҳар бир ватандошимиз юрагида албатта юртга нисбатан соғинч хисси бўлади. Шу ўринда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг мазкур рубоийсидан ўқиб бермоқчиман. 

Кўпдан бери ким ёру диёрим йўқдир,

Бир лаҳзаю бир нафас қарорим йўқдир.

Келдим бу сори ўз иҳтиёрим бирла,

Лекин боруримда иҳтиёрим йўқдир.

Лутфулла Тожибоев, Хитойнинг Цзянсу провинцияси, Ляньюньган шаҳри “St. Alban's International School” халқаро мактаби ўқитувчиси:

- Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурдек буюк аждодларимиз ҳақида гапирар эканмиз, шуни таъкидлашни истар эдимки, мактаб даврларидан уларнинг асарларини ўқиб, улардек ноёб ақл ва истеъдод эгаси бўлгимиз келган.

Ёш бўлишларига қарамай улар ўз даврларида улкан ишларни қилишга Бобурийлар каби салтанатни қуришга муваффақ бўлган. Бу эса биз ёшлар учун улкан фаҳр ва намунадир.

Алишер Навоий нафақат шоир ва ижодкор балки яратувчиҳамдир. Чунки кўплаб мадрасалар ва ҳалқ учун фойдали иншоотлар қурдирган. Биз, албатта, ўз фарзандларимизга ҳам бундай буюк аждодларимиз ҳақида маълумотни етказиб беришимиз ва уларни ҳам Ватанга садоқат ва ўз халқига ҳурмат руҳида тарбиялашимиз зарур.

 

Охирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

22/03/2023Батафсил

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+