O‘zbekiston Iqtisod Moliya Texnologiyalar Madaniyat Sport Turizm Dunyo Media OutReach Newswire
O‘zbekiston

Нукус шаҳар йўналишларига 32 та янги автобус олиб келинади

UzDaily tahririyati · 04.07.2026 · 20:30 · 36 views
Нукус шаҳар йўналишларига 32 та янги автобус олиб келинади

Нукус шаҳар йўналишларига 32 та янги автобус олиб келинади

Toshkent, O’zbekiston (UzDaily.uz) — Нукус шаҳрида жамоат транспортини янгилаш мақсадида 32 та замонавий автобус етказиб берилади. Лойиҳа ҳудудларда йўловчи ташиш тизимини ривожлантириш ва Ўзбекистон Президенти топшириқларини амалга ошириш доирасида амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, хорижда ишлаб чиқарилган янги автобусларни Қорақалпоғистон Республикасида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширувчи ФАЙЗ АВАНГАРД компанияси етказиб беради.

Режага кўра, барча янги ҳаракатланувчи таркиб Нукуснинг шаҳар ичидаги йўналишларида хизмат қилади. Автобуслар брутто-шартномалар тизими асосида эксплуатация қилинади.

Автобуслар паркининг янгиланиши йўловчи ташиш хизматлари сифати ва қулайлигини ошириш, шунингдек, шаҳар аҳолисига транспорт хизмати кўрсатиш даражасини яхшилаш имконини бериши кутилмоқда.