logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

ФАО Ўзбекистонда ўрмонларнинг рақамли инвентаризациясини жорий этишга кўмаклашмоқда

ФАО Ўзбекистонда ўрмонларнинг рақамли инвентаризациясини жорий этишга кўмаклашмоқда

02/06/2023 18:30

2023 йил 2 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Ўзбекистон Республикаси Табиий ресурслар вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги, «Ўрмонлойиҳа» лойиҳалаш институти ва Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти билан биргаликда Тошкент вилоятида ўрмон ҳудудларини рақамли ва геоахборот (GIS) технологилари ёрдамида ўрганиш бўйича дала тренинги ташкил этилди. Дала машғулотларида Китоб, Деҳқонобод, Поп ва Сирдарё ўрмон хўжаликлари мутахассислари иштирок этдилар. Машғулотларни ФАОнинг халқаро маслаҳатчиси, канадалик ГИС эксперти Надия Муратова олиб борди.

GIS-технологиялари – ўрмон хўжалиги фаолиятини бошқариш жараёнларини осонлаштирадиган воситадир. GIS-технологиялари ёрдамида олинган маълумотлар ўрмонларни электрон хариталарда сақлаш ва доимий янгилаб боришни мақбуллаштиришга имкон беради. Замонавий дастурий таъминот ўрмон экотизимларини яхшироқ таҳлил қилиш, ўрмон ерларини инвентаризация қилиш ва мониторинг ишларини олиб бориш учун ишлатилади.

Ўрмон хўжалиги фаолиятига рақамли технологиялар ва GIS воситаларини жорий этиш ФАОнинг «Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» лойиҳасининг муҳим вазифаларидан биридир. Лойиҳа Глобал Экологик Жамғарма (GEF) томонидан молиялаштирилмоқда ва Ўзбекистон Республикаси Табиий ресурслар вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги билан биргаликда амалга оширилмоқда. 

Тренинг давомида иштирокчилар ўрмон ҳудудлари атрофидаги ўрмонлар ва ўсимликлар, ердан фойдаланиш турлари, ўрмон ресурсларининг таксометрик хусусиятлари тўғрисида маълумот тўплашнинг замонавий усулларини ўрганишди. Мутахассисларга ФАО томонидан ишлаб чиқилган «Дала ишлари бўйича қўлланма: синов майдонларида текшириш ва ўлчаш усуллари» тақдим этилди. Бундан ташқари, тренинг иштирокчилари дала компьютери, шахсий навигация мосламалари, лазер масофа ўлчагич ва электрон «калипер» каби жиҳозлардан фойдаланиш билан танишдилар. Ўрмонларни таҳлил қилиш бўйича тавсия этилган замонавий усуллари халқаро ҳисобот стандартларига асосланганлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўрмонларини Миллий инвентаризациясини ўтказишда самарали восита бўлиши қайд этилди.

 

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон чорвачилик соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликка тайёр

01/10/2023Батафсил

Ҳисоб палатасига 2025-2027 йиллар учун МДҲ олий аудит органлари раҳбарлари Кенгаши раисининг вазифаси топширилди

29/09/2023Батафсил

Бош вазир Абдулла Арипов Сергели тумани аҳолиси билан учрашиб, мулоқот қилди

29/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+