logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Италиядан биринчи “визасиз” саёҳни кутиб олди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Италиядан биринчи “визасиз” саёҳни кутиб олди

02/02/2019 08:22

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг Милан - Тошкент қатновида пойтахтимизга  визасиз ташриф буюраётган илк сайёҳ учиб келди.

Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, 2018-йил февралдан бошлаб Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япониялик фуқаролар учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этилди, ушбу рўйхатга март ойида Тожикистон, октябрда - Франция киритилади. 2019-йил 1-февралдан эса, мамлакат ҳудудига  кирган кунидан бошлаб 30 кунлик муддатга визасиз режим яна 45та давлат фуқаролари учун амалга киритилди. Мазкур рўйхатда Италия Республикаси ҳам бор.

И.Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида биринчи "визасиз" сайёҳни Миллий авиакомпания ва пойтахт аэропорти вакиллари эсдалик совғалари ҳамда авиакомпаниянинг реклама маҳсулотлари билан кутиб олишди.

Мамлакатимизга илк бор  ташриф буюрган италиялик меҳмон Гиглио Массимо бир ҳафталик сафари давомида пойтахтнинг барча диққатга сазовор жойларига ташриф буюриб, минтақамизнинг бой тарихига чуқурроқ назар ташлашни режалаштирмоқда. У Ўзбекистон ва унинг қадимий тарихи ҳақида кўп эшитганлиги ва визасиз режим жорий этилганлигини билганидан сўнг, ҳаммасини ўз кўзи  билан кўришга қарор қилганини айтди. Шунингдек, авиакомпаниянинг Миландан Тошкентга тўғридан-тўғри қатновларининг қулайликлари ҳақида таъкидлаб ўтди. Экипаж аъзоларига парвоз давомидаги қулайликлар учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, авиакомпания фаолиятига муваффақиятлар ва келгуси ишларига ривож тилади.

Оҳирги янгиликлар

Қозоғистон делегацияси Эшонобод қишлоғида меҳмон бўлди

20/01/2021Батафсил

Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси

20/01/2021Батафсил

ФАО Бухоро вилояти аҳолисига 20 та кичик иссиқхонани беғараз тақдим этди

19/01/2021Батафсил

МБ валюта курслари 19/01/2021

$ 1 10500.81 +0.264%
€ 1 12682.88 -0.885%
₽ 1 142.66 +0.970%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+