Валентин Коваленко ЖЧ-2014 заҳира ҳакамлари рўйхатига киритилди
01/05/2012 14:59
Валентин Коваленко ЖЧ-2014 заҳира ҳакамлари рўйхатига киритилди
01/05/2012 14:59
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган осиёлик ҳакамлар рўйхати эълон қилинганди. Ундан ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов қаторида, яна олти нафар ОФК ҳакамлари қайд этилган. Бу ҳақда ЎФФ хабар беради.
ОФКнинг ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев номига йўллаган хатида ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган заҳира ҳаками сифатида кўрсатилди.
ОФК элит ҳакамлар рўйхати аъзоси Валентин Коваленко бу борада жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган иккинчи ўзбекистонлик ҳакамга айланди.
03/12/2023Батафсил
03/12/2023Батафсил
$ 1 | 12289.98 | +0.072% |
1 | 13169.94 | +0.325% |
₽ 1 | 134.50 | +0.817% |