logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Бутунроссия давлат кинематография институтининг Ўзбекистондаги филиали очилди

Бутунроссия давлат кинематография институтининг Ўзбекистондаги филиали очилди

01/10/2021 17:40

Бугун Кинематография агентлигида   С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти(ВГИК)нинг Тошкент филиали очилиши бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов,  Россия Федерацияси Маданият вазири ўринбосари Ольга Ярилова, ВГИК ректори Владирмир Малышев ва бошқа киномутахассислар иштирок этишди.

Агентлик Бош директори очилиш маросимида Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали очилиши ҳақида сўзлади:

- 2021 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Тошкент шаҳрида «С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия Давлат кинематография институти» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Айтиш жоизки, бу қарорнинг имзоланиши мамлакатимиз олий таълим тизими ва кинематография ривожида муҳим тарихий воқеа бўлди.

Филиалда талабалар «драматургия» ва «кинопродюсерлик» йўналишлари бўйича таълим олишади. Кинематография агентлиги ҳудудида ВГИК филиали учун алоҳида бино ажратилган бўлиб, келажакда филиал фаолиятини янада кенгайтириш режалаштирилган. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ВГИК билан ҳамкорликни ривожлантириш ташаббуси сабаб Кинематография агентлиги ва ушбу институт ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.  2020 йилда еттита ўзбекистонлик ёшлар ВГИКга ўқишга кирган бўлса, жорий йилда талабалар сони ўн бештага етди.

 Очилиш маросими Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қайта тикланган ва Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтди.

Охирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

22/03/2023Батафсил

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+