Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Венгрия Марказий банки Ўзбекистоннинг тўлов тизимлари тажрибасини ўрганмоқда

UzDaily · 07.08.2025 · 12:58 · 326 views
Венгрия Марказий банки Ўзбекистоннинг тўлов тизимлари тажрибасини ўрганмоқда

Венгрия Марказий банки Ўзбекистоннинг тўлов тизимлари тажрибасини ўрганмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банкда Венгрия Марказий банки делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий мақсади – Ўзбекистонда тўлов тизимлари ва рақамли молиявий инфратузилмаларнинг ривожланиш жараёни билан яқиндан танишиш ҳамда тажриба алмашишдан иборат бўлди.

Учрашув чоғида молиявий оммабоплик, киберхавфсизлик, инновацион тўлов ечимлари ва хусусий сектор иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, меҳмонлар бир қатор маҳаллий банклар ва тўлов ташкилотларига ташриф буюриб, уларнинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

UzDaily · 👁 326 views · 07.08.2025 · 12:58