Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «UzCard» тўлов тизими оператори — «Ягона умумреспублика процессинг маркази» АЖнинг 2026 йилнинг тўққиз ойидаги соф фойдаси 1,6 трлн сўмни ташкил этди.
Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 73 фоизга кўп. Кўрсаткич МҲХС бўйича тузилган аудитдан ўтмаган молиявий ҳисобот асосида келтирилган.
Компаниянинг йиллик тушуми 36,5 фоизга ўсиб, 2,1 трлн сўмга етди. Операцион фойда эса 41,5 фоизга ошиб, 1,4 трлн сўмни ташкил қилди.
«UzCard» активлари 37 фоизга кўпайиб, 1,4 трлн сўмга етди. Компания капитали эса 42,2 фоизга ўсиб, 1,1 трлн сўмни ташкил этди.
Фойда ўсишининг асосий омилларидан бири 258,8 млрд сўм миқдоридаги кутилаётган кредит зарарларининг тикланиши бўлди. 2025 йилнинг тўққиз ойида компания ушбу модда бўйича 100,1 млрд сўм зарарни акс эттирган эди.