7
Ўзбекистон

Туркия халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини топширди

Туркия халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини топширди
Туркия халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини топширди / Фото: Видеодан олинган кадр.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Истанбул шаҳрида фирибгарликда айбланаётган ва халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Қўлга олинган шахс кейинчалик Ўзбекистоннинг суд органларига топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, эркак Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми, яъни фирибгарлик жинояти бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида қидирувда бўлган.

Унинг қўлга олиниши Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамкорлиги натижасида амалга оширилди.

Ҳозирда жиноятга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.