7
Ўзбекистон

Андижон ,ТУРКСОЙ халқаро тадбирларига мезбонлик қилмоқда

Андижон ,ТУРКСОЙ халқаро тадбирларига мезбонлик қилмоқда
Андижон ,ТУРКСОЙ халқаро тадбирларига мезбонлик қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Туркий дунёнинг маданий пойтахти» мақомини олган Андижон шаҳри 18–23 октябрь кунлари Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва Қирғизистондан театр санъати ҳамда музей иши вакилларини қабул қилмоқда.

Шаҳарда , ТУРКСОЙ ҳомийлигида халқаро маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Дастурдан , ТУРКСОЙнинг IV халқаро театр фестивали, ташкилотга аъзо театрлар раҳбарларининг учрашувлари, Туркий дунё музейларининг V учрашуви ҳамда , ТУРКСОЙ Музейлар иттифоқининг V навбатдаги йиғилиши ўрин олган.

Шунингдек, «Йилнинг энг яхши музейи» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Тадбирлар иштирокчилари Андижон темир йўл вокзали ва халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Ташкилотчилар учрашувлар туркий халқларнинг маданий меросини намойиш этиш, театр анъаналари билан танишиш ва музейлар соҳасида тажриба алмашиш учун майдон бўлиб хизмат қилишини кутмоқда.

Мазкур тадбирларни ўтказиш мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, ижодий мулоқотни ривожлантириш ва туркий халқларнинг умумий қадриятларини тарғиб қилишга қаратилган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.