Ўзбекистон

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди
Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди / Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан мамлакат мудофаа вазири этиб тайинланди.

Бундан аввал унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Шуҳрат Ҳалмуҳамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

2026 йил январь ойида Қудратхўжаев Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи этиб тайинланган эди. Шу муносабат билан у 2025 йил февраль ойидан буён эгаллаб келган фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилган.

Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинлангунига қадар Қудратхўжаев Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган. У мазкур лавозимни 2022 йил ноябрь ойидан буён эгаллаб келган.

Шунингдек, у аввал Хоразм вилояти прокурори лавозимида фаолият юритган, 2017 йилдан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига раҳбарлик қилган. 2016–2017 йилларда Тошкент шаҳри прокурори, 2014–2016 йилларда эса Сурхондарё вилояти прокурори бўлган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.