Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурхондарё вилояти Термиз туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди, яна бир ўсмир тан жароҳатлари олди.
Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси 9 октябрь куни содир бўлган. Идора маълумотига кўра, 2010 йилда туғилган, 10-синф ўқувчиси бўлган ўсмир онасига тегишли Cobalt русумли автомобилни бошқарган.
Туман ҳудудида юқори тезликда ҳаракатланаётган автомобиль йўлнинг ўртасида жойлашган кўча ёритиш устунига бориб урилган.
Автомобиль салонида ҳайдовчининг синфдоши ҳам бўлган.
Тўқнашув оқибатида йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳайдовчи шифохонага ётқизилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилган.