Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 20 октябрь куни вазирликда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси раиси, Бангладеш ташқи ишлар вазири Халилур Раҳмонни қабул қилди.
Томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик ва Бош Ассамблеянинг жорий сессияси кун тартибини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Учрашувда, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон томони Халилур Раҳмонга мамлакатнинг халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.