Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қирғизистон Президенти Ўзбекистон Президентини табриклади

Дилафруз Ниязова · 24.07.2025 · 15:54 · 528 views
Қирғизистон Президенти Ўзбекистон Президентини табриклади
Қирғизистон Президенти Ўзбекистон Президентини табриклади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Қирғизистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Етакчилар Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Ўзаро савдо ҳажми жадал ортмоқда, саноат кооперацияси лойиҳалари, шу жумладан Қўшма фонд доирасида амалга оширилмоқда. "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўли ва Қамбарота ГЭСини қуриш каби йирик минтақавий инфратузилмавий лойиҳалар бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Президентлар бўлажак олий даражадаги икки ҳамда кўп томонлама тадбирлар режаси ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар.