Иқтисод

Ўзбекистон ва CSCEC International транспорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва CSCEC International транспорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва CSCEC International транспорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Хитойнинг CSCEC International компанияси билан транспорт инфратузилмаси соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

Учрашув 30 октябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ҳамда компания бош директорининг ўринбосари Сунь Цзиндун бошчилигидаги делегация иштирокида бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқди. Бунда йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва тегишли қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар давомида транспорт соҳасидаги истиқболли лойиҳалар ҳамда икки мамлакатнинг тегишли тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича иштирокчилар истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида мулоқотни давом эттириш ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.