Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Кварц» компанияси 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойи якунларига кўра, 28,3 млрд сўм соф фойда олди. 2025 йилнинг шу даврида эса компания 15,6 млрд сўм соф зарар кўрган эди.
Kapdepo ҳисоб-китобларига кўра, компаниянинг соф молиявий натижаси ўтган йилга нисбатан 281,2 фоизга яхшиланган. «Кварц»нинг январь–сентябрь ойларидаги тушуми 34,6 фоизга ошиб, 519,4 млрд сўмга етди. Ялпи фойда эса 98,6 млрд сўмдан 143,5 млрд сўмга кўтарилди.
Тўққиз ой давомида олинган соф фойданинг асосий қисми учинчи чорак ҳиссасига тўғри келди. Июль–сентябрь ойларида компания 22,4 млрд сўм соф фойда олди. Бироқ бу натижа 2025 йилнинг учинчи чорагидаги кўрсаткичдан 28 фоизга кам.
«Кварц» активлари 517,6 млрд сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга кам. Аксинча, компания капитали 20 фоизга ошиб, 265,8 млрд сўмга етди.
Тақсимланмаган фойда ҳануз манфий бўлиб, минус 70,8 млрд сўмни ташкил этмоқда. Kapdepo маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 38,9 фоизга яхшиланган.