Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Саноат учун иситиш тизимларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Германиянинг Schwank GmbH компанияси вакиллари TEXNOPARK корхонасига ташриф буюрди.
Томонлар корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятлари билан танишиб, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Ташриф давомида Германия делегациясига TEXNOPARK’нинг ишлаб чиқариш қувватлари, қўлланилаётган технологик жараёнлар ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тақдим этилди.
Корхонанинг экспорт салоҳияти ва жорий этилган инновацион ечимларга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг эҳтимолий йўналишларини кўриб чиқди.