7
Технологиялар

Ўзбекистон ва Google Cloud рақамли трансформация масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Google Cloud рақамли трансформация масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Google Cloud рақамли трансформация масалаларини муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Самарқандда Google Cloud компаниясининг давлат сиёсати ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик йўналиши раҳбари Марчин Красуски билан учрашди.

Томонлар давлат бошқарувида булутли технологияларни қўллаш ва мамлакат рақамли инфратузилмасини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Учрашув Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги C5+1 саммити доирасида бўлиб ўтди.

Учрашув иштирокчилари давлат органлари фаолиятига замонавий рақамли ечимларни кенгроқ жорий этиш имкониятларини кўриб чиқди. Давлат ташкилотлари фаолиятида булутли технологиялардан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш учун Google Cloud’нинг халқаро тажрибаси ва технологик имкониятларидан фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантириш ва томонлар ўртасидаги мулоқотни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.