Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси робототехника бўйича халқаро FIRST Global Challenge 2026 мусобақасининг мутлақ чемпионига айланди. Мамлакат вакиллари учта олтин медални қўлга киритиб, 185 та давлат жамоаси орасида биринчи ўринни эгаллади.
Чемпионат 7–10 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтди.
StartupBase маълумотларига кўра, Ўзбекистон жамоаси 16 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 637 очко тўплади ва мусобақа рекордини ўрнатди.
Ушбу натижа Ўзбекистон ёшларининг робототехника, муҳандислик ва илғор технологиялар соҳаларидаги салоҳиятини яна бир бор намоён этди.