Иқтисод

Янги Тошкентда Савдо-саноат палатасининг янги биноси очилди

Янги Тошкентда Савдо-саноат палатасининг янги биноси очилди
Янги Тошкентда Савдо-саноат палатасининг янги биноси очилди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Янги Тошкентда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг янги биноси очилди. Бизнес мажмуа ишбилармонлик учрашувлари, халқаро форумлар, кўргазмалар, B2B музокаралари ва тақдимотлар ўтказиш учун мўлжалланган.

Мажмуа таркибига майдони 10 400 квадрат метрдан ортиқ бўлган конгресс-кўргазма маркази киради.

Ташриф буюрувчилар учун 252 та автомобильга мўлжалланган ерости автотураргоҳи ташкил этилган.

Мажмуа залларини турли форматдаги тадбирларни ўтказиш учун қайта мослаштириш мумкин.

Шунингдек, бинода ишбилармонлик учрашувлари учун VIP хоналар жиҳозланган ва тантанали қабулларни ўтказиш учун зарур шароитлар яратилган.

Янги майдонча тажриба ва ғоялар алмашинувига кўмаклашиш, шунингдек, тадбиркорлар ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.