Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Паррандачилик соҳаси божхона тўловларидан озод этилади

UzDaily · 26.01.2019 · 16:42 · 640 views
Паррандачилик соҳаси божхона тўловларидан озод этилади
Паррандачилик соҳаси божхона тўловларидан озод этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Адлия вазирлигининг телеграмдаги хуқуқий ахборот канали тарқатган маълумотга кўра, 2021 йил 1 ноябргача паррандачилик соҳаси бир қатор божхона тўловларидан озод этилади.

Хусусан, наслли она товуқ ва барча турдаги технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш, парранда етиштиришни ташкил этишда. Парранда маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш, инкубация цехларини ишга туширишда.

Паррандачиликка ихтисослашган бино-иншоотларни қуриш ва қайта таъмирлаш, махсус техника, эҳтиёт қисмлар ва бошқа асосий воситаларни харид қилишди.

Шунингдек, паррандачилик хўжаликлари эҳтиёжи учун четдан озуқа ва озуқа қўшимчалари, ветеринария препаратлари, диагностикумлар келтиршда.

UzDaily · 👁 640 views · 26.01.2019 · 16:42