Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Питсбург университети Фарғона билан ҳамкорликни кенгайтиради

UzDaily · 17.06.2026 · 18:55 · 21 views
Питсбург университети Фарғона билан ҳамкорликни кенгайтиради

Питсбург университети Фарғона билан ҳамкорликни кенгайтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида АҚШнинг Питсбург университети ҳамширалик мактаби декани Кристин Каспер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида АҚШнинг Питсбург университети ҳамширалик мактаби декани Кристин Каспер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Питсбург университети ҳамда Фарғона вилоятидаги тиббиёт олий таълим муассасалари ўртасида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма дастур ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими бугунги кунда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётганини қайд этди. Шунингдек, АҚШнинг таълим тизимида эришилаётган ютуқлар ва замонавий тиббий кадрлар тайёрлаш бўйича илғор тажрибаси юксак баҳоланди.

Учрашувда замонавий билим ва кўникмаларга эга тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш устувор вазифалардан бири экани таъкидланди.

Дунё стандартларига мос  ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, уларнинг хорижий тилларни чуқур ўрганишини таъминлаш, шунингдек, АҚШда малака ошириш ва стажировка дастурларини йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Фарғона шаҳридаги Central Asian Medical University ва Питсбург университети ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик алоҳида эътироф этилди ва уни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашув давомида меҳмонларга вилоятдаги салоҳиятли тиббиёт марказлари ва соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Вилоят ҳокими мазкур мулоқот Фарғона вилояти ва Питсбург университети ўртасида таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги босқичига асос солишига ишонч билдириб, келгусидаги ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Питсбург университети – АҚШнинг Пенсилвания штатида жойлашган нуфузли давлат тадқиқот университетларидан бири ҳисобланади. Дунё ва АҚШ олийгоҳларининг топ-200 рўйхатидан мустаҳкам жой олган.

UzDaily · 👁 21 views · 17.06.2026 · 18:55