Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Россия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 07.08.2026 · 20:55 · 25 views
Ўзбекистон ва Россия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Россия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди / Фото: Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик департаменти.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш мақсадида Москва шаҳрида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Ботир Кудратходжаев ҳамда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полиция генерал-полковниги Андрей Храпов бошчилигидаги соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этди.

Мазкур учрашув давомида икки давлат ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, трансмиллий жиноятларга қарши самарали чоралар кўриш ҳамда ушбу йўналишларда кадрлар малакасини ошириш борасидаги амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотда вазирликлар ўртасида ўзаро ахборот алмашинувини янада кучайтириш ва замонавий ахборот-технологияларидан фойдаланган ҳолда тезкор тадбирларни мувофиқлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Очиқ ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ушбу тадбир идоралараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш ва ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Шундан сўнг, делегация Ўзбекистон фуқаролари кўп ташриф буюрадиган Россия Федерацияси ИИВнинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари бўйича бош бошқармаларига ташриф буюриб, фуқароларнинг ҳуқуқ

ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш масалалари юзасидан фикр алмашиб, тегишли бўлинмалар фаолияти билан яқиндан танишилди.