Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сирдарё вилояти Гулистон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари йўловчиларни ташиш қоидаларини бузган ҳолда 16 нафар боғча тарбияланувчисини олиб кетаётган Damas автомобили ҳайдовчисини тўхтатди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ички ишлар бошқармаси амалдаги Йўл ҳаракати қоидалари транспорт воситасининг техник паспортида белгиланганидан кўпроқ йўловчини ташишни тақиқлашини эслатди.
Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси, яъни транспорт воситасида одамларни ташиш қоидаларини бузиш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шунингдек, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилиб, бундай қоидабузарликларнинг эҳтимолий оқибатлари тушунтирилди.