Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Фаластин икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Фаластин икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Фаластин икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев 14 сентябрь куни Ўзбекистондаги Фаластин Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ваил Ахмед Баттрехи билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Музокаралар давомида томонлар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, суҳбатдошлар қатор халқаро муаммоларни кўриб чиқди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.