Ўзбекистон

Uzcosmos ва JICA Японияда таълим олиш имкониятларини кенгайтирмоқда

Uzcosmos ва JICA Японияда таълим олиш имкониятларини кенгайтирмоқда
Uzcosmos ва JICA Японияда таълим олиш имкониятларини кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzcosmos’нинг ёш мутахассислари Тошкентда Ямагучи университети профессори Масахико Нагаи билан учрашиб, Японияда таълим олиш имкониятларини муҳокама қилди.

Учрашувда JICA Development Studies Program грант дастурига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур дастур Япония университетларида таълим олиш имкониятини тақдим этади.

2027 йилдан бошлаб дастур иштирокчилари икки йиллик магистратура ёки уч йиллик докторантура дастурлари бўйича таҳсил олишлари мумкин бўлади.

Дастур Uzcosmos’нинг ёш мутахассислари учун Японияда таълим олиш ва касбий билимларини ошириш борасида қўшимча имкониятлар яратади.

 

Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.