Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Бахтиёр Саидов АҚШ сенатори Стив Дэйнс билан учрашди

Дилафруз Ниязова · 04.09.2026 · 12:45 · 28 views
Бахтиёр Саидов АҚШ сенатори Стив Дэйнс билан учрашди
Бахтиёр Саидов АҚШ сенатори Стив Дэйнс билан учрашди / Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ сенатори Стив Дэйнс билан учрашди. Унда томонлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари хабар берди.

Саидов икки томонлама муносабатлар барча устувор йўналишлар бўйича изчил ривожланаётганини таъкидлаб, ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш учун замин яратилаётганини қайд этди.

Суҳбат давомида томонлар, шунингдек, яқинлашиб келаётган тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.