Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25 октябрь куни соат 17:00 да Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида ички ишлар органлари шахсий таркиби, махсус ва замонавий техника, хизмат автомобиллари ҳамда отлиқлар бўлинмаси намойиши бўлиб ўтади.
Намойиш дронлар кузатуви остида ўтказилади.
Тадбир Ўзбекистон ички ишлар органлари ташкил этилганининг 35 йиллиги ҳамда 25 октябрь куни нишонланадиган Ички ишлар органлари ходимлари кунига бағишланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Намойиш ватанпарварлик ва тинчликни асраш ғоялари асосида ўтказилади. Ташкилотчиларнинг режасига кўра, тадбир мамлакат ички ишлар органларининг тарихи ва бугунги қиёфасини акс эттириши керак.
Тадбирга пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари таклиф этилган.