Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 29 196 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритган.
2024 йилга нисбатан уларнинг сони 467 тага ёки 1,6 фоизга ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Умуман, мамлакатда 39 283 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсатган.
Оилавий нодавлат боғчаларнинг энг кўпи Қашқадарё вилоятида қайд этилган — 3 750 та. Кейинги ўринларда 3 489 та муассаса билан Андижон вилояти ва 3 417 та муассаса билан Самарқанд вилояти жойлашган.
Наманган вилоятида 3 259 та, Фарғона вилоятида 3 158 та, Сурхондарё вилоятида эса 2 667 та оилавий нодавлат боғча мавжуд бўлган.
Хоразм вилоятида 1 611 та, Тошкент вилоятида 1 608 та, Бухоро вилоятида 1 565 та ва Жиззах вилоятида 1 352 та шундай ташкилот фаолият юритган.
Қорақалпоғистон Республикасида 1 150 та, Навоий вилоятида 1 146 та, Сирдарё вилоятида эса 919 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳисобга олинган.
Бундай муассасаларнинг энг кам сони Тошкент шаҳрига тўғри келган — 105 та.