Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Мирзиёев ва Путин Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 31.08.2026 · 23:42 · 49 views
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бишкек шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 12 фоизга ошди.

Саноат, энергетика, металлургия, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.

Ўзаро савдонинг ижобий динамикасини сақлаб қолиш, саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, шунингдек, ҳудудлараро алоқаларни фаол давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Икки мамлакат ўртасидаги фаол маданий-гуманитар алмашинувларни келгусида ҳам кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар икки томонлама ва кўп томонлама форматлардаги бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.