Иқтисод

Қарзни ёпиш ҚҚС бўйича нол ставкани бермайди

Қарзни ёпиш ҚҚС бўйича нол ставкани бермайди
Қарзни ёпиш ҚҚС бўйича нол ставкани бермайди / Фото: Солиқ қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Экспорт операцияси бўйича муддати ўтган дебиторлик қарздорлигини тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан сўндириш ҚҚСнинг нол фоизли ставкасини қўллаш ҳуқуқини бермайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги ёндашувлар асосида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-176-сон Фармонига мувофиқ, тадбиркор томонидан мустақил равишда банк ҳисобварағига киритилган маблағлар экспорт тушуми сифатида эътироф этилмайди.

Бунда киритилган маблағлар «E-kontrakt» тизимидаги қарздорликни камайтиради ва ундирилмаган жариманинг бир қисмини мутаносиб равишда бекор қилиш имконини беради.

Бироқ бундай маблағлар ҚҚСнинг нол фоизли ставкасини қўллаш учун асос бўлмайди.

Шу тариқа, қарздорликни ўз маблағлари ҳисобидан сўндириш экспорт тушумининг келиб тушишини алмаштирмайди ва ўз-ўзидан ҚҚСнинг нол фоизли ставкасини қўллаш ҳуқуқини бермайди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.