7
Иқтисод

Ўзбекистонда импортчилар учун ҚҚС бўйича тартиб ўзгарди

Ўзбекистонда импортчилар учун ҚҚС бўйича тартиб ўзгарди
Ўзбекистонда импортчилар учун ҚҚС бўйича тартиб ўзгарди / Фото: Солиқ қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда товарларни импорт қилувчи юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлашга мажбурий ўтказиш тартиби бекор қилинди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

 

Ўзгариш натижасида 560 нафар тадбиркор-импортчи ҚҚС тўлаш режимига ўтиш ўрнига айланмадан олинадиган солиқни тўлашни давом эттириш имкониятига эга бўлди.

Аввал амалда бўлган тартибга кўра, мамлакатга товар олиб кирувчи тадбиркорлар мажбурий тарзда ҚҚС тўловчилари сифатида эътироф этилар эди.

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, 2025 йилда 1,6 минг нафар импортчи импорт қилган товарларининг қиймати 1 минг доллардан ошмаган бўлса ҳам, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтказилган.

Мажбурий ўтиш тартибининг бекор қилиниши мазкур импортчиларга айланмадан олинадиган солиқни тўлаган ҳолда фаолиятини давом эттириш имконини беради.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.