Иқтисод

Тошкентда ноябрь ойида «Азот Синтезгаз» халқаро конгресси ўтказилади

Тошкентда ноябрь ойида «Азот Синтезгаз» халқаро конгресси ўтказилади
Тошкентда ноябрь ойида «Азот Синтезгаз» халқаро конгресси ўтказилади / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 18–19 ноябрь кунлари Тошкентда газ-кимё саноатини ривожлантириш, инвестиция имкониятлари ва замонавий технологияларни жорий этишга бағишланган «Азот Синтезгаз. Ўзбекистон ва МДҲ» бешинчи халқаро конгресси бўлиб ўтади.

 

Ташкилотчилар маълумотига кўра, тадбирда тармоқнинг 200 дан ортиқ раҳбари ва вакили иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида аммиак, метанол ва минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчилари, синтез-газни қайта ишлаш корхоналари, инвесторлар, технологик компаниялар ҳамда ускуналар етказиб берувчилар бор.

Конгресснинг ишбилармонлик дастуридан минтақада синтез-газни қайта ишлаш истиқболлари, янги инвестиция лойиҳалари, экологик модернизация ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган муҳокамалар ўрин олади.

Муҳокама қилинадиган мавзулар қаторига сунъий интеллект ва Industry 4.0 ечимларини қўллаш, янги авлод катализаторлари, экспорт йўналишлари, логистика ва таъминот занжирлари, шунингдек, газ-кимё лойиҳаларини молиялаштириш киради.

Ташкилотчилар конгрессда 40 дан ортиқ маърузачи ва тармоқ экспертлари қатнашишини кутмоқда. Шунингдек, 15 дан зиёд истиқболли инвестиция лойиҳасини тақдим этиш режалаштирилган.

Ишбилармонлик дастуридан ташқари, иштирокчилар учун олдиндан келишилган жадвал асосида индивидуал учрашувлар, давра суҳбатлари, бизнес-тушликлар, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш тадбирлари ва юбилейга бағишланган коктейль қабул маросими ташкил этилади.

Конгресс янги бозорларга чиқиш, инвестициялар жалб қилиш, технологик ҳамкорлар топиш ва газ-кимё саноатидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор компаниялар вакилларига мўлжалланган.

Тадбир 2026 йил 18–19 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Иштирок этиш шартлари, ҳомийлик имкониятлари ва маърузачи сифатида қатнашиш ҳақидаги маълумотлар конгресснинг расмий сайтида эълон қилинган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.