Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Туркиянинг OYAK гуруҳи қурилиш, геология ва саноат соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг OYAK директорлар кенгаши раиси Зеки Аксакалли билан музокаралари 19 ноябрь куни бўлиб ўтди.
Томонлар компаниянинг Янги Тошкент лойиҳаларида эҳтимолий иштирок этиши ва истиқболли олтин рудаси конларида геология-қидирув ишларини олиб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, учрашув иштирокчилари ташаббусларни амалга оширишни жадаллаштириш масалалари ҳамда белгиланган ҳамкорлик йўналишларини амалий жиҳатдан ишлаб чиқиш бўйича кейинги қадамларни кўриб чиқди.