Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов 9 сентябрь куни Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) Олмаотадаги минтақавий ваколатхонаси янги раҳбари Ҳаммад Зафар Хундал билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида вазир Ҳаммад Зафар Хундални янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Томонлар Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Асосий эътибор сув ва қишлоқ хўжалиги, транспорт инфратузилмаси, энергетика, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларидаги устувор лойиҳаларни амалга оширишга қаратилди.
Музокаралар якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни кенгайтириш, янги инвестиция ташаббусларини илгари суриш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини тасдиқлади.