Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев 14 сентябрь куни Ўзбекистондаги Фаластин Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ваил Ахмед Баттрехи билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Музокаралар давомида томонлар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, суҳбатдошлар қатор халқаро муаммоларни кўриб чиқди.