Иқтисод

Ангрен ва Xin Lantian янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Ангрен ва Xin Lantian янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди
Ангрен ва Xin Lantian янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди / Фото: Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ангрен шаҳри ва Хитойнинг Xin Lantian компанияси саноат соҳасида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Ангрен шаҳри ҳокими Алишер Раимов Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги Мичюань шаҳрида Xin Lantian компанияси таъсисчилари билан музокара ўтказди.

Учрашув давомида Хитой томонига Ангреннинг инвестиция салоҳияти, шаҳарнинг саноат инфратузилмаси ва лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари, шунингдек, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Томонлар саноат кооперациясини ривожлантириш ва янги инвестиция ташаббусларини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

Музокаралар якунлари бўйича мис хомашёсини қайта ишлашни ташкил этиш, шунингдек, электр тақсимлаш ускуналари ва изоляция материалларини ишлаб чиқариш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Лойиҳаларнинг амалга оширилиши Ангренда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва қўшимча иш ўринларини ташкил этиш, шунингдек, саноат кооперациясини кенгайтириш имконини бериши кутилмоқда.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.