Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Беларус Бош вазири қишлоқ хўжалиги кўргазмасига ташриф буюрди

UzDaily · 17.06.2026 · 10:20 · 24 views
Беларус Бош вазири қишлоқ хўжалиги кўргазмасига ташриф буюрди

Беларус Бош вазири қишлоқ хўжалиги кўргазмасига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳридаги САEх мажмуасида В Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Беларус Республикаси Бош вазири Александр Турчин кўргазмага ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг инвестициявий ва иқтисодий салоҳияти билан танишди.

Беларус Республикаси Бош вазири Александр Турчин Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган кўргазма майдонини кўздан кечирар экан, аграр тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнгги йилларда эришилган натижалар ва истиқболдаги ривожланиш лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов меҳмонга қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда илм-фан ва инновацияларни ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Кўргазмада мева-сабзавотчилик, уруғчилик, чорвачилик, озиқ-овқат хавфсизлиги, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳалар намойиш этилди. Замонавий технологиялар асосидаги инвестицион ташаббуслар Беларус делегациясида катта қизиқиш уйғотди.

Ташриф якунида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва соҳага инвестицияларни жалб этиш борасида эришилаётган натижалар юқори баҳоланди.

UzDaily · 👁 24 views · 17.06.2026 · 10:20