Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Кам таъминланган оилаларга 179,2 млрд сўм ҚҚС қайтарилди

UzDaily таҳририяти · 06.08.2026 · 22:35 · 18 views
Кам таъминланган оилаларга 179,2 млрд сўм ҚҚС қайтарилди
Кам таъминланган оилаларга 179,2 млрд сўм ҚҚС қайтарилди / Фото: Сурат сунъий интеллекти ёрдамида яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 651,3 минг нафар истеъмолчига умумий қиймати 179,2 миллиард сўмлик ҚҚС бўйича ижтимоий кешбэк тўлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар қилди.

Энг катта тўловлар Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келди. У ерда фуқароларга 96,3 миллиард сўм қайтарилди. Тошкент шаҳрида тўловлар ҳажми 15,2 миллиард сўмни, Самарқанд вилоятида эса 14 миллиард сўмни ташкил қилди.

Ижтимоий кешбэк «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри»га киритилган фуқароларга тақдим этилади. Улар чакана савдо объектларидан белгиланган турдаги товарларни харид қилганда ҚҚСнинг 12 фоизи қайтарилади. Стандарт кешбэк эса харид қийматининг 1 фоизини ташкил этади.

Ижтимоий кешбэк механизми 2023 йил 1 майдан амал қилиб келмоқда. Тўловни олиш учун чекдаги QR-кодни Soliq мобил иловаси орқали сканер қилиш талаб этилади.