Туризм

Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари “Боку” меҳмонхонасининг очилиш маросимида иштирок этдилар

Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари “Боку” меҳмонхонасининг очилиш маросимида иштирок этдилар
Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари “Боку” меҳмонхонасининг очилиш маросимида иштирок этдилар / Фото: Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Норасмий Маслаҳат учрашуви доирасида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари Иссиқкўл соҳилида янги беш юлдузли “Боку” меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар.

Етакчилар замонавий меҳмонхона мажмуасида ташриф буюрувчилар дам олиши ва халқаро тадбирларни ўтказиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Меҳмонхона 17,2 гектар майдонда жойлашган бўлиб, умумий майдони қарийб 30 минг квадрат метр бўлган 120 дан ортиқ хонали етти қаватли бинони, бассейн, аквапарк, спорт ва кўнгилочар инфратузилмани ўз ичига олади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.