Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–сентябрь ойларида 64 770 нафар Ўзбекистон фуқароси Буюк Британияга сафар қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Сафарларнинг асосий мақсади туризм бўлган. Ушбу тоифада 59 098 нафар фуқаро қайд этилган. Яна 4 848 нафар ўзбекистонлик қариндошларини зиёрат қилиш учун Буюк Британияга борган.
Бошқа мақсадларда мамлакатга ташриф буюрганлар орасида хизмат сафари билан борганлар 465 нафарни, ўқиш мақсадида сафар қилганлар 197 нафарни, даволаниш учун борганлар эса 162 нафарни ташкил этган.
Умуман, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Буюк Британияга ташриф буюрган Ўзбекистон фуқаролари сони 64 770 нафарга етди.