Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Мухлиса Машарипова U17 жаҳон чемпионатида олтин медал олди

UzDaily таҳририяти · 31.07.2026 · 23:45 · 23 views
Мухлиса Машарипова U17 жаҳон чемпионатида олтин медал олди
Мухлиса Машарипова U17 жаҳон чемпионатида олтин медал олди / Фото: United World Wrestling.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси вакили Мухлиса Машарипова Озарбайжон пойтахти Бокуда ўтказилаётган 17 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги кураш бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

43 кг гача бўлган вазн тоифасининг финал беллашувида ўзбекистонлик спортчи Германия вакили Финея Штраухни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Федерация маълум қилишича, мусобақанинг навбатдаги куни саралаш босқичида Ўзбекистон эркин кураш терма жамоасининг беш нафар вакили иштирок этади.

Бундан ташқари, Сабрина Абдреимова бронза медали учун курашни тасалли босқичи орқали давом эттиради. Унинг рақиби 53 кг гача бўлган вазн тоифасида Румыния вакили Мадалина Павел ҳамда Болгария вакили Валерия Станчева ўртасидаги беллашув натижасига кўра аниқланади.