Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида илк медалини қўлга киритди. Каратэ бўйича 55 кг гача бўлган вазн тоифасида Ҳумоюнмирзо Ҳалимов мусобақанинг кумуш медали соҳиби бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ҳалимов финал баҳсида Қозоғистон вакили Жоламан Бигабилга мағлуб бўлиб, кумуш медални қўлга киритди.
Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари 19 сентябрдан 4 октябрга қадар давом этади.