Ўзбекистон

Қорақалпоғистонлик ўқитувчи 50 минг доллар мукофот олди

Қорақалпоғистонлик ўқитувчи 50 минг доллар мукофот олди
Қорақалпоғистонлик ўқитувчи 50 минг доллар мукофот олди / Фото: Видеодан олинган кадр.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 2-сонли мактаб ўқитувчиси Нигора Алламбергенова «Йил ўқитувчиси» танлови ғолиби бўлиб, 50 минг доллар миқдорида пул мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида маълум қилинди.

Нигора Алламбергенованинг сўзларига кўра, педагоглар учун яратилаётган имкониятлар унга танловда ғолиб бўлишга ёрдам берган.

Умуман, республика бўйича танлов ғолиблари сифатида 208 нафар педагог эътироф этилди. Улар орасида Қорақалпоғистондан 17 нафар ўқитувчи бор.

Учрашув давомида педагог Қўнғирот туманидаги 1-сонли мактаб ҳақида ҳам сўзлаб берди. Унинг таъкидлашича, 2019 йилдан буён мактаб техникум биносида жойлашган, жорий йилда эса Президент топшириғи асосида реконструкция қилинган.

Янги мактаблар қуриш, педагоглар учун шароит яратиш, ўқитувчи ва устозларни қўллаб-қувватлаш таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.