7
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Белградга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Белградга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти Белградга жўнаб кетди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Белград шаҳрига ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Саммит якунлари бўйича салмоқли ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.